...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ва ниҳоят Корея яриморолида уруш тугадими?


10:32, 19.09.2018 Олам
 2 309

Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.

Корея Халқ Демократик Республикаси пойтахти Пхеньян шаҳрида икки корейс давлат раҳбарлари ўртасидаги саммит давом этмоқда. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ОАВга берган интервюсида, Шимолий Корея ядровий қуролсизланишга рози бўлганлигини маьлум қилди.
 
Шимолий ва Жанубий Корея Корея яриморолини “ядро қуролларидан холи зона”га айлантиришга келишиб олишди. Шунингдек, саммит давомида КХДР президенти Ким Чен Ин яқин келажакда пойтахт Сеулга ташриф буюришини айтиб ўтди. Агар у сўзининг устидан чиқса, Корея яримороли бўлингандан буён Шимолий Корея раҳбарининг жанубга қилган илк ташрифи бўлиб, тарихий ҳодисага айланади.    
 
Аввал хабар қилганимиздек, 18 сентябрь куни Жанубий Корея пезиденти Мун Чже Ин расмий ташриф билан Шимолий Кореяга борган эди. Икки давлат президентлари ўртасида учрашув уч кун давом этади. Ҳозирда  саммит натижалари ижобий бўлмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Корея яримороли 1945 йилда икки алоҳида республикага ажралган. Шу вақтдан бошлаб, икки давлат ўртасидаги зиддиятлар ҳалигача давом этиб келмоқда. Яқин ўнйилликда эса, Шимолий Кореянинг ҳарбий жиҳатдан кучайиши ҳамда ядровий қуролга эга бўлиши яриморолни катастрофик ҳолатга келтириб қўйган эди. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Жанубий Корея Шимолий Корея Корея Халқ Демократик Республикаси Корея яримороли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!