Раҳбарлар учрашуви чегарадаги қуроллардан ҳоли ҳудуддда ўтказилган.
Икки корейс давлати раҳбарлари учрашуви чегарадаги Пханмунжом демилитаризациялашган (қуроллардан ҳоли) ҳудудида амалга ошган.
Маълум қилинишича, учрашувда Мун Чже Ин ва Ким Чен Ин ўтказилиши мумкин бўлган АҚШ ва КХДР қўшма саммитини муҳокама қилишган. Асосий мақсад АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари учрашувини ўтказиш имкониятлари ҳақида фикр алмашиш бўлган.
Жанубий Корея президенти Ким Чен Ин билан бўлган икки соатлик учрашув натижаларини 27 май куни эълон қилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси билан ўтказилиши керак бўлган саммитни бекор қилган эди.