...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рақамлар Хитойнинг Шимолий Корея билан узоқлашганини кўрсатяпти


11:31, 23.10.2018 Олам
 2 102

Бунга мамлакатнинг АҚШ ва Корея Республикаси билан яқинлашуви сабаб бўлдими?

Шимолий Корея ва Хитой ўртасида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб сентябрь ойигача бўлган иқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди.
 
Унга кўра, январь-сентябрь ойларида Хитойнинг Шимолий Кореяга бўлган савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 57,1 фоизга пасайиб, 1,71 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
 
Жумлдан, Шимолий Корея импорти 89,6 фоизга камайиб, 153,81 миллион АҚШ долларигача тушиб кетди. Экспорти эса 37,7 фоизга камайди ва унинг миқдори 1,56 миллиард АҚШ долларига тенг бўляпти.
 


Хитойнинг Шимолий Корея билан умумий савдоси сентябрь ойида 218,53 миллион АҚШ долларига баҳоланди ва бу кўрсаткич ўтган ойларга нисбатан пасайганликни билдиради.
 
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Шимолий Кореянинг АҚШ ҳамда Жанубий Корея билан муносабатлари анчагина илиқлашди. Бу давлатлар билан иқтисодий битимлар ҳам имзоланди. Айнан шу омил Шимолий Кореянинг ишончли ҳамкорларидан бири бўлган Хитой билан иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келган, дея тахмин қилиняпти.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Шимолий Корея Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!