...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобиль бошқараётганда кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат этилади?


11:34, 23.10.2018 Бу қизиқ
 9 300

Хавфсихлик камарани тақмаган ҳайдовчиларга нисбатан энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солинади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, автотранспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчилар ҳаракат вақтида хавфсизлик камарини тақишлари шарт. Бироқ, бунда истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан, қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
 
  • автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
 
  • транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
  • ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;
 
  • орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

 
 
  • аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;
 
  •  аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Теглар:Хавфсизлик камари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!