Шимолий Корея раҳбари ХХР раиси билан учрашди.
Таъкидланишича, Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи 7-8 май кунлари бўлиб ўтмоқда.
Ўтган учрашувда Шимолий Корея етакчиси Си Цзиньпинга минтақада ядровий қуроллардан ҳоли ҳудуд яратиш бўйича икки томонлама партиялараро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида таклиф киритган.
Ўз навбатида, Си Цзиньпин ҳам Ким Чен Иннинг Шимолий Корея иқтисодий тарақиёти учун амалга ошираётган стратегиясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари Далианда Шимолий Корея етакчисига аталган зиёфат дастурхони ёзилган ва Ким Чен Ин бу ташрифидан роҳатланаётганини билдирган.
Шунингдек, у ўзининг хорижий мамлакатлардан биринчи бўлиб 2011 йилда Хитойга ташриф буюрганини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Шимолий Корея раҳбарлари ичида биринчи бўлиб Жанубий Корея Президенти билан учрашганини хабар қилган эдик.