...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея президенти Рим папасига Ким Чен Иннинг “саломи”ни етказди


08:53, 19.10.2018 Олам
 1 545

Президент Мун Чже Ин расмий ташриф билан Ватиканга борди.

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Ватиканга ташриф буюрди.
 
Ташриф мобайнида Мун Чже Ин католик дини раҳнамоси, Рим папаси Франциск билан учрашди. Учрашув мобайнида томонлар Корея ярим оролида тинчликни мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратишди. Бу борада папа жорий йилда икки корейс давлати томонидан амалага оширилиган тинчлик лойиҳалари ҳамда ҳамкорлик алоқаларини эътироф этди.


 
Бундан ташқари, Мун Чже Ин КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг таклифини Рим папасига маълум қилди. 
 
Гап шундаки, Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан учрашув чоғида Рим папасини Корея яриморолига таклиф этиш борасида келишиб олганди.
 
Шундай қилиб, Мун Чже Ин икки давлат номидан папани Корея яриморолига таклиф этди. Ўз навбатида, Франциск бу таклиф учун миннатдорчилик изҳор этди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Мун Чже Ин Франциск Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!