...
МЕНЮ
ONLINE TV

Папани танқид қилган архиепископга “рухсат берилди”


21:15, 12.10.2018 Олам
 2 171

У ўз хоҳиши билан истеъфога чиқмоқчи бўлганда, папа бунга кўнмаган эди.

Рим папаси Франциск АҚШнинг Вашингтон шаҳри архиепископини лавозимидан озод этди. Бунга архиепископ Дональд Вюрлнинг папа сиёсатига қарши қилган ҳаракати сабаб бўлган.
 
Гап шундаки, Рим папаси сўнгги пайтларда жинсий зўравонликка қарши намойишларда фаол иштирок этаётганди. Вашингтон архиепископи эса папанинг мазкур ҳаракатларини танқид қилган. Бундан ташқари, у айнан жинсий ва болаларни зўрланиши сабаб лавозимидан айрилган дин ходимларини ўз ўринларига қайтаришга ҳаракат қилган.
 
Қайд этиш керакки, 2015 йилда 75 ёшга кирган Дональд Вюрл ўз хоҳиши билан истеъфога чиқмоқчи бўлган, аммо Рим папаси бунга кўнмаган эди.
 
Маълумот учун, Дональд Вюрл 2006 йилдан бери АҚШ пойтахтининг архиепископи бўлиб келарди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Франциск Дональд Вюрл Вашингтон Рим папаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!