...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вашингтондан тортиб, Вилсонгача. Долларларда кимлар тасвирланган?


18:35, 23.08.2018 Бу қизиқ
 8 174

АҚШ долларлари қандай номиналлар билан чиқарилганини биласизми.

Америка Қўшма Штатлари миллий валютаси доллар Биринчи Жаҳон урушидан сўнг халқаро валютага айланган. Шундан бери у халқаро савдода якка ҳукмронлик қилиб келади.
 
Дунё мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам долларнинг таъсири юқори.
 
Америка доллари 1, 2, 5, 10, 20, 50, 100, 500, 1000, 5000, 10 000, 100 000 қийматли банкноталарда чиқарилган. Банкноталарда АҚШ давлатчилиги тарихида муҳим из қолдирган шахслар тасвирланган.
 
Эътиборингизга барча учун бирдек муҳим бўлган долларларда кимлар тасвирланганини маълум қиламиз.
 
1 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон тасвирланган. Вашингтон 1789-1797 йилларда президентлик қилган.


 
2 доллар номиналидаги банкнотада Американинг учинчи президенти Томас Жефферсон тасвирланган. Жефферсон 1801 йилдан 1809 йилгача икки муддат президентлик қилган.


 
5 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг 16-президенти фуқаролар уруши давридаги етакчиси Авраам Линкольн тасвирланган. У республикачилардан сайланган илк президент бўлган.


 
10 доллар номиналидаги банкнотада Александр Гамильтон тасвирланган. У АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон даврида мамлакатнинг биринчи Молия вазири бўлиб фаолият юритган.


 
20 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг еттинчи президенти Эндрю Жексон портрети тасвирланган. Жексон 1829-1837 йилларда президентлик қилган. У Демократлар партиясининг асосчиларидан бири ҳамда партиядан сайланган биринчи президент бўлган.


 
50 доллар номиналидаги банкнотада Улисс Грант тасвирланган. У АҚШнинг 18-президенти. Мамлакатни 1869-1877 йилларда бошқарган.


 
100 доллар номиналидаги банкнотада 1785-1788 йиллардаги АҚШнинг олтинчи президенти Бенжамин Франклин портрети тасвирланган. Бенжамин Франклин сиёсий давлат арбоби, дипломат, ихтирочи, ёзувчи, журналист, ношир ва масон бўлган.


 
500 доллар номиналидаги банкнота икки шахс сурати билан чиқарилган – АҚШнинг тўртинчи Олий суд раиси Жон Маршалл ва 25-президент Уильям Мак-Кинли тасвирланган вариантлари мавжуд. У 1801-1835 йилларда ушбу лавозимни эгаллаб турган.




 
1 000 доллар номиналидаги банкнота икки инсон сурати билан чиқарилган – АҚШ асосчиларидан бири бўлган, мамлакатнинг биринчи Молия вазири Александр Гамильтон ва Американинг 22- ва 24-президенти Гровер Кливленд портрети туширилган вариантларда.


 


5 000 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг тўртинчи президенти Жеймс Мэдисон сурати тасвирланган. У мамлакатни 1809-1817 йилларда бошқарган. Мэдисон АҚШ конституциясини ишлашда муҳим рол ўйнаган.


 
10 000 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг президент Линкольн давридаги Олий суд раиси Салмон Чейз портрети тасвирланган. Айнан Чейз америка долларига “In God We Trust” (Биз худога ишонамиз) ёзувини киритган.


 
100 000 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг 28- президенти Вудро Вилсон тасвирланган. У 1913-1921 йилларда Америкага раҳбарлик қилган. Вудро Вилсоннинг президентлик даврида АҚШ Биринчи Жаҳон урушига қўшилган. Урушдан сўнг Версал шартномаси Вилсоннинг “14 моддаси” асосида тузилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жорж Вашингтон Вудро Вилсон АҚШ доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!