...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда “Ўзбекистоннинг янги юзи” тақдимоти бўлди


20:15, 05.10.2018 Жамият
 3 181

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 4 октабрь куни Вашингтондаги Миллий пресс-клубда Марказий Осиё ва Кавказ Институти (CACI) томонидан чоп этилган “Ўзбекистоннинг янги юзи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
CACI раиси ва китобнинг бош муҳаррири Фредерик Старр ўз чиқишида китобда илгари сурилган асосий тезислар ҳақида батафсил сўзлаб берди ва мамлакатда амалга оширилаётган, давлат ҳокимияти тизимининг деярли барча йўналишларини қамраб олган мислсиз миқёсдаги ўзгаришлар уни ҳайратга солганини айтган.
 
Миллий пресс-клубдаги тақдимотда америкалик расмий, эксперт-таҳлилий доиралар, дипломатик корпус ва ОАВ вакилларига “Ўзбекистоннинг янги юзи” китоби 10 октябрдан “Amazon” электрон савдо платформасида сотувга қўйилиши ҳам эълон қилинган.
 
Маълумот учун, “Марказий Осиё учун ҳамкорлик” китоби 78 ёшли АҚШлик олимнинг энг машҳур китоби саналади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистоннинг янги юзи Фредерик Старр Вашингтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар