...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лавров Африндаги вазиятда Вашингтонни айблади


20:25, 20.02.2018 Олам
 3 341

Сурия ҳукуматининг қўшини Афринга кирса, Туркия бутун Сурия билан урушишига тўғри келади.

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг Африн шаҳридаги вазиятни кўп жиҳатдан Вашингтоннинг бу ердаги ҳаракатлари оқибати эканлигини билдирди, бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
Бугун, Москвадаги пресс-конференциядаги чиқишида Лавров “АҚШнинг кўп ойлардан бери Суриянинг Фрот дарёси шарқдаги ҳудудларида бошлаган ўйини” ҳақида гапирган.
 
“Бу ўйин у ерда (Афринда) ҳозирда содир бўлиб турган ҳодисаларни атайлаб қилинганига оид кўп саволларни, огоҳлантиришларни чақирганди”, деб билдирган Лавров.
 
Олдинроқ, Суриянинг САНА ахборот агентлиги “одамларга туркия ҳужумига қарши курашишда ёрдам бериш учун” Афринга “миллий кучлар” киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
 
Экспертларнинг билдиришича, агарда Сурия ҳукуматининг қўшини Афринга кирса Туркия нафақат курдлар билан, балки бутун Сурия билан урушишига тўғри келади.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Сурия АҚШ Вашингтон Сергей Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!