...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Нептуннинг қуюнлари қаерга йўқолди?


20:18, 20.02.2018 Олам
 3 415

Нептундаги Ер сайёрасидан бир неча марта катта бўлган қуюнлар сирли тарзда пайдо бўлади ва йўқолади.

АҚШнинг NASA агентлиги Нептунда улкан қора қуюнларнинг эволюциясини акс эттирувчи бир қатор расмларни тақдим этди, бу ҳақда “3dnews” сайти хабар берди.
 
Маълумот учун, Нептун – Қуёш тизимидаги саккизинчи сайёра. Унинг атмосфераси асосан водород ва гелийдан таркиб топган, бундан ташқари озроқ метан ҳам аниқланган. Сайёрадаги об-ҳаво ҳаддан ташқари ўзгарувчан бўронлар, 600 м/с каби улкан тезликда эсувчи шамоллар тизими билан тавсифланади.
 
Нептун атмосфераси улкан қуюнларни шакллантиради. 1989 йили сайёранинг жанубий ярим шарида ҳудди Юпитерникига ўхшаш Катта қора доғ аниқланган. Унинг ўлчами 13 000 х 6600 кмни ташкил этиб, доимий равишда шаклини ўзгартириб турган ва 1994 йилда йўқолган.
 
Тақдим этилган суратда бошқа қуюн – SDS-2015 ёки Жанубий қора доғ қуйини тасвирланган. Бу қуюн 2015 йилда “Ҳаббл” телескопи орқали аниқланган.




 
Суратдан кўриш мумкинки, қуюн икки йил ичида тўла ғойиб бўлган. Мутахассислар фикрича Нептундаги қора доғлар экваторга яқин ҳаракатлангани учун ёки бошқа номаълум сабабларга кўра тарқаб кетган.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Нептун қуюн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!