Вашингтон штати Олий суди шундай қарор қабул қилди.
Кеча, 11 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатида ўлим жазоси бекор қилинди. Қарор Вашингтон штати Олий суди томонидан қабул қилинди. Шу тариқа Вашингтон АҚШнинг ўлим жазоси бекор қилинган 20-штатига айланди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йил давомида АҚШда 23 та одам ўлим жазосига ҳукм қилинган. Вашингтон штатида расман ўлим жазоси мавжуд бўлса-да, 2010 йилдан бери жазо амалда қўлланмасдан келинаётган эди. Энди эса у расман таъқиқланди.
АҚШ Амнистия ходими Кристина Роз бу Вашингтонда ўлим жазосига қарши курашаётганлар учун муҳим янгилик бўлганини таъкидлаб ўтган.
“Вашингтон ўлим жазоси бекор қилинган 20-штатга айланди. Бу инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи жазо ҳисобланади. Бундай жазолар умуман бекор қилиниши керак”, деган у.

Дилмуроджон Раҳимов