...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қачон ушрашиши маълум бўлди


11:18, 10.10.2018 Олам
 1 734

Трамп КХДРга қўйилган санкциялар қачон олиб ташланиши ҳақида маълумот бермади.

Кеча, 9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан бўладиган кейинги саммит қачон ўтишини маълум қилди. Унга кўра, саммит 6 ноябрь куни АҚШда ўтказиладиган конгресс сайловларидан сўнг бўлиб ўтиши режаланган.
 
Амалга ошириладиган режалар ҳаммаси тайёр. Бўлажак учрашув иккала мамлакат учун ҳам стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлади, дея айтди Трамп.
 
Унинг айтишича, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ким Чен Ин билан ўтказган музокаралари кутилгандек ўтган.
 
Трамп КХДРга қўйилган санкциялар қачон олиб ташланиши ҳақида маълумот бермади.
 
Аввалроқ, Помпео ва Ким Чен Ин Пхеньянда бўлажак саммитни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Дональд Трамп Ким Чен Ин Саммит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!