...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путинни аэропортда Мирзиёев кутиб олди


08:58, 19.10.2018 Жамият
 6 934

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 19 октябрь кунига белгиланган.



Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.



Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши режалаштирилган.

Теглар:Тошкент халқаро аэропорти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар