КХДР етакчиси Помпео билан бўлган учрашув самарали ва ажойиб ўтганини қайд этди.
Кеча, 7 октябрь куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Шимолий Кореяга ташриф буюрди. У Пхеньянда КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди.
КХДР етакчиси Помпео билан бўлган учрашув самарали ва ажойиб ўтганини қайд этди.
Учрашув давомида яқин вақт ичида КХДР ва АҚШ раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган иккинчи саммит масалалари муҳокама қилинди.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ давлат котиби билан учрашувда мамлакатдаги ядровий полигон йўқ қилинганини таъкидлаб, бунга ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатга инспекторларни таклиф қилди.
Учрашувда, шунингдек, АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Стивен Бигун, КХДР томондан Корея ишчилар партияси Марказий қўмитаси директори биринчи ўринбосари Ким Йо Чен ҳам иштирок этган.
Бу Америка давлат котибининг КХДРга тўртинчи ташрифидир. Помпео якшанба куни Ким Чен Ин билан Корея ярим оролида денуклеаризацияга эришишга йўналтирилган икки соатлик музокаралардан сўнг Жанубий Кореяга борган. Давлат котиби, шунингдек, Японияда ҳам бўлиб, у ерда бош вазир Синдзо Абэ ва ТИВ раҳбари Таро Коно билан учрашди. Душанба куни Помпео Пекинга ташриф буюради ва у ерда ҳам ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да Пхеньянда бўлиб ўтган учрашувни ижобий баҳолашини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Узоқ Шарқ мамлакатларига сафар уюштириши ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов