...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди


11:31, 08.10.2018 Жамият
 11 358

Ҳоким ўринбосари ер олишда ёрдам бергани учун пора талаб қилган.

Жорий йил 6 октябрь куни Хива шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари пора олаётганда қўлга тушди.
 
Ҳоким ўринбосари О.Ш. фуқаро А.З.га “Қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси” қурилиши учун 1 000 метр квадрат ер участкаси ажратилишида ёрдам берганлиги учун 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушган.
 
Мурожаатга кўра, вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими  ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада ҳоким ўринбосари О.Ш. Ер тузиш ва қўчмас мулк кадастри Хива шаҳар бўлими мутахассиси орқали 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
 
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ўзи эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хива шаҳри коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар