III Параосиё ўйинлари мусобақаларига расман старт берилди.
Кеча, 7 октябрь куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари мусобақаларига расман старт берилди.
Биринчи кунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчиларнинг тўрт нафари совриндорлар қаторидан ўрин олди. Эътиборлиси, медалларнинг барчаси сузиш баҳсларида қўлга киритилди.
Даставвал, эркаклар ўртасида С13 йўналишида 400 метрга эркин сузиш бўйича иштирок этган Дмитрий Хорлин барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди. Ундан кейин маррага етиб келган яна бир ўзбекистонлик спортчи Ислам Асланов кумуш медалга эга чиқди.
Худди шу йўналишнинг аёллар ўртасидаги беллашувларида ҳам олтин ва кумуш медаллар ўзбекистонлик спортчиларга насиб этди. Шоҳсанамхон Тошпўлатова маррага биринчи бўлиб етиб борган бўлса, Фотимахон Амилова эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг иккинчи кунида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медаль соҳибига айланган.
Камолахон Абдуллаева (узунликка сакраш, 4,71 м), Александр Свечников (найза улоқтириш, 67,92 м) ва София Бурханова (ядро улоқтириш, 14,59 м) терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйишди.
Маълумот учун, Камолахон Абдуллаева Параосиё ўйинларида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича чемпионликни қўлга киритган дастлабки спортчи бўлди.
Шу тариқа, ҳозирга келиб Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 5 та, кумуш медалллар 2 тага етди.

Дилмуроджон Раҳимов