Туркия журналистларида мазкур иш юзасидан далиллар борлиги айтилган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу масалада Саудия ва Туркияга жўнатилган Давлат котиби Майкл Помпеодан умиди катта.
Хусусан, Трамп Давлат котибидан рўй берган воқеа юзасидан барча тафсилотларнинг аниқланишини кутмоқда. Бундан ташқари, АҚШ президенти Туркиядан Жамол Хошхожий ишига боғлиқ бўлган аудиёзувларни ҳам сўради.
Маълумот учун, полиция консуллик биносини кўздан кечирганда, журналистнинг ўлдирилганини исботловчи далиллар аниқлагани ҳамда маҳаллий ОАВда журналистнинг консулликда сўроқ қилингани ва қийноққа солинганинг аудиоёзуви борлиги маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, аудиоёзувда Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консули Муҳаммад Иброҳим ал-Атоиби муаммолар келиб чиқишидан хавотирланиб, журналистни консулликдан ташқарида ўлдирилишини айтганини эшитиш мумкин.
Аввалроқ, Майкл Помпео Анқара шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.