...
МЕНЮ
ONLINE TV

Помпео йўқолган журналист масаласини Эрдўған билан муҳокама қилди


18:36, 17.10.2018 Олам
 2 551

Саудия қироли билан учрашган АҚШ Давлат котиби Анқарага келди.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ар-Риёдда Саудия подшоҳи билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шундан сўнг, Майкл Помпео Туркияга жўнаб кетди. У  Анқара шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди.
 
Учрашув Саудия бошқарув тузумига қарши журналист Жамол Хошхожийнинг Туркияда йўқолиши масаласига бағишланди.
 
Учрашув давомида АҚШ Давлат котиби Саудия ҳукуматида журналистнинг ўлдирилиши юзасидан аниқ маълумот йўқлиги ҳамда уларнинг бу ишга алоқадор эмаслигини таъкидлаб ўтган.
 
“Саудия етакчилари Истанбулдаги консулликда содир бўлган воқеалар юзасидан уларда маълумот бор экани ҳақидаги хабарларни кескин рад этишди”, деди Помпео.
 
Ўз навбатида, Туркия ҳукумати аъзолари журналист Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида ўлдирилганига қаттиқ ишоняпти. Уларнинг фикрича, Жамол Хошхожийнинг валиаҳд-шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауди танқид қилгани унинг ўлимига сабаб бўлган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Майкл Помпео Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!