...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кокорин иши оғирлашди. Унга яна бир айблов қўйилди


18:41, 17.10.2018 Спорт
 7 199

Кокорин-Мамаев ишини оғирлаштирувчи ҳолатлар пайдо бўлди.

“Безорилик” моддаси билан қўлга олинган “Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин ва “Краснодар” яримҳимоячиси Павел Мамаевнинг жиноят иши янада жиддий тус олган. Сабаби мазкур жиноят ишини оғирлаштирувчи ҳолатлар пайдо бўлган.
 
Жумладан, Кокоринга жабрланувчи Денис  Пакни ирқий камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилиш айблови қўйилган. Футболчи эса ушбу айбловни тан олган. Ўз навбатида, Савдо-саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари футболчини кечирмаслигини айтган ва унинг ҳимоячиси билан келишиб олишдан бош тортган.
 
Бундан ташқари, ишга “бир гуруҳ шахслар” деган ёзув киритилган. Бу эса жиноятни гуруҳ томонидан амалга оширилганига ишора қилади.
 
Аввалроқ, Москва шаҳрининг Твер суди айбланувчларни 8 декабрга қадар ҳибсда қолдиришга қарор қилгани ва уларни 7 йиллик қамоқ жазоси кутаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Александр Кокорин Павел Мамаев Денис Пак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!