...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кокорин ва Мамедов қўлга олинди


18:00, 09.10.2018 Спорт
 5 273

Футболчилар Москвада уч кишини калтаклаган. Улардан бири амалдор.

Аввалроқ, Москва марказида икки нафар футболчи – Александр Кокорин ва Павел Мамаев давлат амалдорларини калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 9 октябрь куни Россия пойтахтидаги кафеда жанжал чиқариб, икки амалдорга тан жароҳати етказган Кокорин ва Мамаев кўлга олинди.
 
Манбанинг таъкидлашича, пойтахт полицияси спортчиларнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни инкор қилган.
 
Маълумот ўрнида, Кокорин ва Мамаев фақатгина амалдорларни урмаган. Улар кафедаги жанжалдан аввал йўлда бир эркакни ҳам калтаклашган. У эркак телеканал бошловчисининг ҳайдовчиси бўлган.
 
Калтакланган амалдорлар эса Савдо ва саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари Денис Пак ва ФГУП НАМИ бош директори Сергей Гайсин бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Александр Кокорин Павел Мамедов Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!