Портлаш ва отишма уюштирган шахс коллеж ўқувчиси бўлган.
Қрим яриморолининг Керч шаҳрида портлаш уюштирган ва ўқувчиларни ўққа тутган одамнинг шахси маълум бўлди. У Политехника коллежининг 4-босқич ўқувчиси Влад Росляков бўлган.
Унинг жасади коллеж кутубхонасидан топилган. Влад ўзини отиб ўлдирган. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксенов маълум қилди.
Аввалроқ ҳодисани теракт деб айтган Россия Тергов қўмитаси эндиликда воқеани оммавий қотиллик сифатида баҳолаган.
Таъкидланишича, коллежга киришни биргина навбатчи аёл Наталья Паникоровская қўриқлаган. У отишма бошлангач, болаларни қутқаришга уриниб, жароҳатланган. Аёл ўқотар қуролдан олган жароҳати билан шифохонага олиб борилган.
Влад Росляков одамови ва ақлий заиф бўлгани айтиляпти. У ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланмаган. Ўтган ҳафта у 150 та патрон ва қурол сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, коллеждаги портлаш қурбонлари сони 18 кишига етди. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкинлиги таъкидланди. Айни вақтда жароҳатланганлар сони аввал айтилганидек 50 нафар эмас, 39 нафарни ташкил этган.

Суннатилла Абдуллаев