Кўприк қурилиши 2009 йил декабрь ойида бошланган эди.
Очилиш маросими ХХР раиси Си Цзиньпин, Гонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам, ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хань Чжэн, Гуангдонг провинцияси партияси қўмитаси котиби Ли Си ва тахминан 700 нафар меҳмон иштирокида Чжухай шаҳрида бўлиб ўтди.
Кўприк қурилиши 2009 йил декабрь ойида бошланган эди. Эртага, 24 октябрь кунидан бошлаб аҳоли кўприкдан фойдаланиши мумкин. Кўприк Гонгконгдан Чжухайгача масофани уч соатдан 30 дақиқагача қисқартиради.
Умумий узунлиги 55 километрдан иборат кўприкнинг 22,9 километри сув устидаги кўприкдан, 6,7 километрлик қисми эса сув ости туннелидан иборат. Бундан ташқари, бир неча сунъий ороллар, махсус чегара назорат-ўтказиш пунктлари ҳам қурилган.