...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида радарга тушмаганмидингиз? Жарима майдонлари автомобилларга тўлмоқда


12:38, 23.10.2018 Жамият
 7 096

52 мингдан зиёди белгиланган муддатларда қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлаган.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километрлари оралиғида ва “Тошкент-Ўш” ҳамда “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлларига янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (фоторадарлар) 2018 йилнинг 16 февралидан 22 октябрга қадар 80 мингдан ортиқ қоидабузарликларни қайд этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қоидабузар ҳайдовчиларнинг 52 мингдан зиёди белгиланган муддатларда қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлаган, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Ҳайдовчилар қоидабузарлик содир этилгани ҳақидаги маълумотни олиш учун “8860” қисқа рақамига транспорт воситасини давлат рақам белгисини хамда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини серия ва рақамини SMS орқали юбориб, оз муддат ичида SMS орқали қоидабузарлик ҳақидаги маълумот (содир этилган сана ва жарима миқдори) олишлари мумкин.


 
Қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар Банк муассасаларидан “Мунис” тизими орқали, пластик картадан “Click”, “PayMe” иловалари орқали тўловлар амалга оширилиши мумкин.
 
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳозирги замон технологияларидан фойдаланган ҳолда, “АUTO CON” ускунаси ёрдамида 60 кун муддат ичида фоторадарлар орқали аниқланган жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларнинг автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 1000 дан ортиқ транспорт воситалари вилоят ҳудудидаги жарима майдонларига қўйилган.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Теглар:Жарима майдончаси Тошкент вилояти Фоторадар ЙҲХБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар