...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: поезд остига ўзини ташлаган эркак омон қолди


10:03, 03.02.2018 Олам
 4 640

Станция ходими ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд рельсига ётиб олган

Ҳиндистонлик эркак ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд остига ташлади. Вокзалга ўрнатилган кузатув камералари бўлиб ўтган воқеани муҳрлаб олишди ва бу ёзувлар бир зумда тарқалишга ҳам улгурди.
 
Ҳиндистон ғарбидаги Керла темир йўл станцияси ходими бекатга яқинлашаётган поезд йўлига тушиб, ётиб олган. Шуни таъкидлаш керакки, эркак тирик қолган.
 
Воқеа 28 январь куни соат 16:00 да содир бўлган. Видеода акс этганидек, станция ходими тўсатдан темирйўлга тушган ва йўловчиларнинг кўз ўнггида рельсга ётиб олган. Унга ҳайрат билан қараб турган одамлар эса фақатгина бақиришга улгуриб қолишган.
 
Ҳайратланарлиси, поезд унинг устидан ўтиб кетгач, эркак ҳеч нарса бўлмагандай ўрнидан туриб, платформага ўтиб кетган.
 
Маълум бўлишича, станция ходими ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд рельсига ётиб олган. У ўша вақтда маст ҳолатда бўлган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!