...
МЕНЮ
ONLINE TV

Араб шифокорлари илк космик шифохонани яратишмоқчи


09:47, 03.02.2018 Олам
 1 851

Космонавтларнинг қонига нанороботлар киритиш мўлжалланган.

БААнинг Соғлиқни сақлаш вазири араб мутахассисларининг тиббиёт соҳасидаги ташаббуслари ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда “Khaleej Times” нашри хабар берди.
 
Араб мутахассислари фазода илк шифохонани яратишни ҳамда янгича тизимда ташҳисаш усулини таклиф этишди. Бош мақсад эса тарихда илк бор космик шифохонани очишдир.
 
Вазирнинг таъкидлашича, бундай шифохонада космонавтлар масофадан туриб зарурий даволаниш муолажаларини олишлари мумкин.
 
Шифокорлар космонавтларнинг қонига нанороботларни киритишни мўлжаллашган. Улар организмнинг ишлаш фаолиятини назорат қилиб туради, ташҳис қўя олади, зарурий ҳолларда даволаниш жараёнини ҳам ўтказа олади.
 
Мутахассислар шунингдек, масофадан туриб ихтисослаштирилган марказлардан оғир турдаги жарроҳлик амалиётларини ҳам ўтказишлари мумкин эканлигини маълум қилишди.
 
Бундай шифохона ва даволаниш усули Ер сайёрамизда синовдан ўтказилган. Айни вақтда тизим самарали ва узилишларсиз ишлаши учун мукаммаллаштирилмоқда.
 
БАА 2020 йилда Марсни забт этиш учун “Hope” номли космик кемани фазога учиришни режалаштирган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Фазо БАА Тиббиёт Космик шифохона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!