...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швейцария россиялик икки тадбиркорни 25 миллион АҚШ долларини ўзлаштирганликда айбламоқда


11:58, 27.01.2017 Олам
 2 195

Фирибгарликда айбаланётган ҳар икки бизнесмен ҳам Nori SA номли металл савдоси билан шуғулланадиган компанияда раҳбарлик лавозимларида ишлашган

Швейцарияда россиялик икки бизнесмен маҳаллий банклар билан кредитлар олди-бердиси жараёнида фирибгарлик қилганини тан олди.  Уларнинг иши швейцар терговчилари томонидан судга оширилмоқда. Бу ҳақда РБК хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, фирибгарликда айбаланётган ҳар икки бизнесмен ҳам Nori SA номли металл савдоси билан шуғулланадиган компанияда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
 
Ушбу компания бир неча йил аввал, Швецария банкларидан кредит олган. Кредитлар Россия Давлат думаси депутати Вадим Варшавскийга тегишли бўлган Ростов электромеханика заводидан металлолом етказиб бериш кафолати билан олинган эди.
 
Орадан биров вақт ўтгач, кредитларни тўлаб бориш жараёни тўхтаб қолган. Шундан сўнг, банк вакиллари полицияга мурожаат қилишган.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотларга кўра, Nori  компанияси Швецариянинг 8 банкидан умумий ҳисобда 25 миллион АҚШ доллари миқдорда қарздор.
 
Тергов-суриштирув ишлари вақтида компания раҳбарлари банкларга Ростовдан олиб келинадиган метеллолом Швецария ҳудудида экани ҳақидаги сохта ҳужжатларни тақдим этишгани маълум бўлди.
 
Гарчи ҳужжатлар сохта бўлса-да, Швецария сертификатлаштириш компанияси вакили уларни пул эвазига ҳақиқий ҳужжат сифатида тасдиқлаб бераверган.
 
Ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Швецария Бизнесмен Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!