Фирибгар 8 нафар фуқарони алдаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Текширув давомида фуқаро Г.А. давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний авиакасса ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга авиабилет олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 16,8 млн сўм ва 100 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев