АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонининг 21 нафар фуқаросига жазо тайинлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони томонидан мухолиф журналист Жамол Хошхожийнинг ўлдирилишини тарихдаги энг ёмон қотилликлардан бири сифатида баҳолади.
Дональд Трамп журналистнинг ўлдирилиши бўйича Саудия Арабистонига нисбатан чоралар қабул қилишни АҚШ Конгресси ихтиёрига қолдирган. Аммо якунда қарор президент ва Конгресc маслаҳатлашувидан кейин қабул қилинади.
АҚШ вице-президенти Майк Пенс бўлса, журналистнинг ўлимига алоқадорлар жазоланаши зарурлигини айтган.
“Дунё кузатмоқда, америкаликлар жавобни исташмоқда ва биз уни талаб қиламиз. Бироқ бу ваҳшиёна ишда айбдорларни жазолаш талаби билан бирга буни минтақадаги миллий манфаатларимизни ҳисобга олиб амалга оширамиз”, деб айтган Пенс.
Шу билан бир қаторда, Пенс икки давлат ўртасида ярим асрдан ошувчи алоқалар мавжудлигини, улар АҚШ хавфсизлиги ва фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эгалигини айтиб ўтган.
Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонининг 21 нафар фуқаросининг Америка визаларини бекор қилди ва уларни давлатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, Қўшма Штатлар ҳудудига кириши тақиқланган Саудия Арабистони вакилларининг рўйхати тақдим этилмаган.
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Хошхожийнинг ўлдирилиши юзасидан барча тафсилотларни ҳамда давлат позициясини маълум қилганди.

Дилмуроджон Раҳимов