Фаррух Турсунов аввал икки мамлакатда элчи сифатида фаолият олиб борган.
Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Стратегик таҳлил ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Фаррух Турсуновни таништирди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, у бунга қадар Ўзбекистоннинг Япония ва Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимларида ишлаган.

Суннатилла Абдуллаев