Айни вақтда Россия ИИВ ЙҲХБнинг Ахтубин туман бўлими ЙТҲ сабабларини ўрганяпти.
Кеча, 23 сентябрь куни Россиянинг Астрахань вилоятидаги “Ахтубинск - Нижний Баскунчак” автомобиль йўлининг 16-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг вилоят бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса астраханлик аёл ўзи ҳайдаб кетаётган Nissan Almera автомобили бошқарувини эплай олмаслиги натижасида содир бўлган. Бошқарув йўқолгач, машина ағдарилган. Автоулов салонида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган.
ЙТҲ натижасида 1978 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари натижасида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи, шунингдек, 24 ёшли қиз, 40 ёшли аёл ва 50 ёшли эркак ёпиқ мия жароҳати, қовурға, ўмров, тоз суяклари синиши каби жароҳат олган. Улар шифохонага олиб борилган жонлантириш ва травматология бўлимига ётқизилган.
Айни вақтда Россия ИИВ ЙҲХБнинг Ахтубин туман бўлими ЙТҲ сабабларини ўрганяпти. Ўлимга сабаб бўлган йўл қоидабузарлиги бўйича полция текширув бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг Орловск вилоятидаги ЙТҲда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев