...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик она-бола Россияда фожиа қурбонига айланди


18:14, 24.09.2018 Олам
 6 569

Москва вилояти соғлиқни сақлаш бўлими хабар беришича, ёнғинда яна икки нафар одам жабрланган.

Бугун, 24 сентябрь куни Россия Федерациясининг Митиш шаҳридаги “Снабсервис” МЧЖ омборида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик – бир аёл ва унинг қизи ҳалок бўлган.
 
“Корхона омборида чиққан ёнғинни ўчириш вақтида 1971 йил туғилган ишчи ва унинг 2004 йил туғилган қизининг жасади аниқланди”, дейилади Россия Тергов қўмитаси хабарида.
 
Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси томонидан РФ Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми билан жиноий иш очилган.
 
Ҳолатни ўрганиш учун тиббий-суд экспертизаси тайинланган. Ёнғин-техникаси бўйича мутахассисларни тайинлав режалаштириляпти.
 
Москва вилояти соғлиқни сақлаш бўлими хабар беришича, ёнғинда яна икки нафар одам жабрланган, аммо уларни шифохонага ётқизишга зарурат бўлмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Мигрант ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!