...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бизнинг “гаишник”лар пора олмайди. Ишонаверинг!


18:10, 24.09.2018 Жамият
 16 006

Тошкентда ЙПХ ходимига пора таклиф қилиниши юзасидан жиноий иш очилди.

Жорий йил 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Йўл-патрул хизмати ходими “Тўхтамай ҳаракатланиш тақиқланади” белгисига бўй сунмаган Spark автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Отабек Б.ни тўхтатди.
 
Ҳужжатлар текширилганда ҳайдовчининг суғурта полиси муддати тугагани маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича ЙПХ ходими Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига биноан баённома тузган.


 
Эркак инспектордан раҳм қилиши ва биринчи марта кечиришини сўраган. Аммо ҳайдовчи ходимнинг бунга эътибор бермаганини кўргач, унга 10 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.
 
ЙПХ инспекторининг аризасига биноан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддасига кўра жиноий иш очган. Отабек Б. гумонланувчи сифатида жиноий ишга жалб қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙПХ коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар