Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7827 сўм, 23 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 23 сўм 44 тийинга қимматлади.
Евро курси эса 170 сўм 83 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9096 сўм 02 тийинни ташкил этди.
Бир Россия рубли нархи 116 сўм 46 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 76 тийинга қимматлаган.
Қозоғистон тенгеси 21 сўм 70 тийинни, 1 Қирғизистон соми 113 сўм 11 тийинни, 1 Тожикистон сомони 831 сўм 13 тийинни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.