Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8271 сўм 27 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 21 сўм 30 тийинга қимматлади.
Евро курси эса 17 сўм 93 тийинга арзонлаб, 1 евро 9374 сўм 66 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли нархи 121 сўм 79 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 88 тийинга арзонлади.
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 17 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 96 тийинни, 1 Тожикистон сомони 878 сўм 07 тийинни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.