...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бобур Комиловнинг жасади қачон Ўзбекистонга олиб келиниши айтилди


15:39, 12.11.2018 Жамият
 13 830

Бобур Комиловнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ ҳужжатбозликлар кўп вақт талаб этмоқда.

Хабарингиз бор, бугун, 12 ноябрь куни таниқли телебошловчи, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот котиби Бобур Комилов 34 ёшида оғир хасталик сабаб вафот этди.
 
Бизга маълум бўлишича, Бобур Комилов ичак саратони хасталигидан Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган. Айни дамда унинг акаси Истанбулда.
 
Бобур Комиловнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ ҳужжатбозликлар кўп вақт талаб этмоқда. Шу боис АҚШ элчихонасидан ёрдам сўралган.
 
Агар барча ишлар кутилгандек давом этса, Бобур Комиловнинг жасади бугун, 12 ноябрь куни тунда Истанбулдан йўлга чиқиши мумкин.
 
Эртага Туркиянинг Истанбул шаҳридан иккита самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келади.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 12 ноябрь куни соат 23:05 да йўлга чиқиб, 13 ноябрь куни соат 5:35 да Тошкентга келиб қўнади.
 
Турк ҳаво йўллари самолёти эса 13 ноябрь куни соат 00:50 да парвоз қилиб, 7:15 да Тошкентга келиб қўнади. Ҳозирга қадар Комиловнинг жасади қайси самолётда олиб келиниши ҳақида бирор маълумот берилмади.
 
Унинг тобути Тошкентга олиб келингач, Тошкент аэропортидан самолёт орқали Термизга жўнатилади.


 
Режага кўра, Комилов эртага, 13 ноябрь куни аср намозидан сўнг Денов туманида дафн этилиши кутилмоқда. 

Теглар:Бобур Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар