...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони кескин ошди


15:21, 12.11.2018 Олам
 2 679

Ўзбекистон делегацияси Россияда “Ўзбекистонга саёҳат қил” дастури бўйича ташвиқот ишларини олиб боряпти.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонга Россиядан 350 минг сайёҳ келди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,3 баробарга кўп дегани. Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Ботир Асадов Новосибирск вилоятида мамлакат туристик имкониятларини намойиш қилиш вақтида шулар ҳақида маълумот берди.
 
“Йилнинг тўққиз ойи давомида мамлакатга келувчи меҳмонлар сони 3,9 млн.гача ўсди. Россиядан келган сайёҳлар сони тўққиз ой давомида 350 мингга етди. Ўтган йили бу кўрсаткич 270 минг эди”, деган элчи.
 
Ўзбекистон делегацияси ўтган йили мамлакатга умумий 1,9 млн сайёҳ келганини таъкидлаган. Асадов Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилаётганини қайд этган. Жумладан, шу йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида мамлакатда 190 та янги туроператорлар ишлай бошлаган. 2017 йилда уларнинг сони 128 та бўлган.
 
Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистонга саёҳат қил” дастури доирасида Екатеринбург, Уфа ва Қозонга боради ва мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини намойиш қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туризм Россия Ботир Асадов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!