...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қошиқчининг сўнгги сўзлари: у нима деган эди?


15:13, 12.11.2018 Олам
 6 794

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг сўнгги сўзлари оммага ошкор этилди.

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг сўнгги сўзлари оммага ошкор этилди. Қошиқчи ўлимидан олдин: “Нафас оломаяпман, пакетдан бошимни чиқаринглар”, деган экан. Бу ҳақда “Haber7” ёзмоқда.
 
Шу йил 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига кириб, у ердан тирик қайтиб чиқмаган “Washington Post” газетаси мухбири Жамол Қошиқчига уюштирилган суиқасд тафсилотлари секин-аста ошкор бўла бошлади.
 
“Al Jazeera” телеканалининг “Daily Sabah” газетаси билан ҳамкорликда ишловчи мухбири Назиф Караманнинг маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига чақирилган Жамол Қошиқчининг сўнгги сўзлари: “Нафас оломаяпман, пакетдан бошимни чиқаринглар”,  бўлган.
 
Қайдларга кўра, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши тахминан 7 дақиқа давом этган.
 
Айни пайтда жиноят бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
 
Караманнинг айтишича, полиция ходимлари Қошиқчининг жасадини топиш мақсадида туну кун қидирув олиб бормоқда. Қошиқчини ўлдирган жиноий гуруҳ ишлатган асбоблар топилган. Улар тез орада оммага ошкор қилинади. 
Толибжон Низомов 

Теглар:Жамол Қошиқчи Овоз қайдлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!