...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Саудия билан алоқаларни узадими?


16:45, 21.11.2018 Олам
 3 813

Сенаторлар Трампдан Қошиқчи иши бўйича аниқ позицияда туришни талаб қилишди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишидан хабардор бўлганини айтганди.
 
Кеча, 20 ноябрь куни АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси вакиллари Дональд Трампга Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши борасида мурожаат мактуби билан чиқишди. Мурожаатномада сенаторлар Трампдан Қошиқчи борасида аниқ позицияда туришни талаб қилишди.
 
“Биз Саудиянинг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист тўғрисида сизнинг қатъий қарор қабул қилишингизни сўраймиз”, дейилади мактубда.



Дональд Трамп ички ва ташқи сиёсатда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқда. Қошиқчининг ўлдирилишида Саудия расмийларининг қўли борлиги аниқланса, АҚШ ва Саудиянинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аввалроқ, Трамп АҚШ Саудия Арабистони билан яқин ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлаганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Германия журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилгани сабабли Саудия Арабистонига қурол етказиб беришни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Мамлакат ҳозирда мавжуд шартномалар бўйича келишувни бекор қилиш йўлларини излаяпти.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Дональд Трамп Саудия Арабистони Жамол Қошиқчи Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!