...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Германия билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилади


16:32, 21.11.2018 Жамият
 1 984

Олий таълим вазири Германиядан келган вакил билан учрашди.

Кеча, 20 ноябрь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Берлин техника университети ижрочи директори Арнольд Штернгарсни қабул қилди.
 
Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда юқори малакали кадрларни тайёрлашга эришиш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилиб, республикада фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари хусусиятлари таъкидлаб ўтилди.



Музокараларда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни Ўзбекистонда олий таълим тизимига жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
 
Жумладан, Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятлари мавжуд эканлиги қайд этилди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини аниқ мақсадларга қаратилган амалий тадбирлар билан кенгайтиришга келишиб олди.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Ўзбекистон-Германия Таълим тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар