Президент Фармонига мувофиқ давлат томонидан кафолатланган бепул хизматлар кўрсатиладиган аҳоли вакиллари белгиланди.
- -шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга;
- -Соғлиқни сақлаш асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;
- -бир қатор инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;
- -ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга (атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, силга чалинганлар, руҳий касаллар, проффессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликлар) учраганларга;
- -болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пуллик шифохоналардан ташқари);
- -15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни (18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
- -туғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати (пулли муассасалардан ташқари);
- -давлат даволаш-профилактик муассасалардаги беморларни махсус чегирмалар билан даволаш (ногиронлар, уруш иштирокчилари, чин етимларни)