...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга қайтиб келди


10:22, 24.01.2019 Жамият
 3 123

Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетган эди. Давлат раҳбари бугун, 23 январь куни Ўзбекистонга қайтиб келди.
 
21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди.
 
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентимиз шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.
 
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
 
Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.
 
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркелнинг музокаралари олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
 
Брифингдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Ангела Меркель билан музокара ўтказди.
 
Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, илм-фан ва инновация соҳаларига оид ҳукуматлараро ва идоралараро 9 та ҳужжат имзоланди.
 
21 январь куни Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Бундестаги Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашди.
 
Мулоқотда қонун устуворлигини таъминлаш, парламент назорати, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган “йўл харитаси”га асосан парламентлараро ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куннинг иккинчи ярмида Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди. Ўзбекистон делегациясини Бавария ҳукумати ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди.
 
22 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Бавария Бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди.
 
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
 
Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.    
 
Унда “Siemens”, “Thyssenkrupp”, “Volkswagen”, “Knauf”, “Claas”, “MAN”, “Deutsche Bahn”, “Linde Group”, “Falk Porcshe Technik”, “Atlas International”, “Tenova”, “Giesecke & Devrient”, “Papenburg”, “Euler Hermes”, “Deutsche Bank”, “Commerzbank” каби Европа ва жаҳон бозорининг етакчи компаниялари, молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.
 
Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган қатъий янгиланиш ва ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиётнинг эркинлаштирилаётгани мамлакатимизнинг изчил ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг юксалиши учун шарт-шароит яратаётгани таъкидланди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар