...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германиялик инвесторлар Тошкентда Дисней-ленд қурмоқчи


12:49, 22.01.2019 Жамият
 4 180

30 йиллик тарихга эга компания дунё миқиёсида етакчи халқаро меҳмонхоналар оператори ҳисобланади.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Германиянинг “RIMC HOTELS AND RESORTS” компанияси раҳбари Герт Прантнер билан учрашди. Музокараларда “RIMC HOTELS AND RESORTS” компанияси пойтахтда Дисней-ленд қуриш таклифини билдирди.
 
Учрашувда Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантириш ва компания билан ҳамкорлик ўрнатиш хусусида сўз юритилди. Ҳамкор компания раҳбари пойтахтда замонавий меҳмонхоналар, савдо-сотиқ ҳамда Дисней-ленд каби кўнгилочар марказларни қурилишига қизиқиш билдираётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
 
Йиғилишда компания ва ҳокимлик ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш таклифи ҳам киритилган. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли таклифлар ишлаб чиқилган.
 
Маълумот учун, 30 йиллик тарихга эга компания дунё миқиёсида етакчи халқаро меҳмонхоналар оператори ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Ўзбекистон Республикси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди. 

Теглар:Ўзбекистон-Германия RIMC HOTELS AND RESORTS Дисней-ленд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар