Франция тараққиёт агентлиги билан умумий қиймати 600 миллион еврога яқин инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланганди.
Макрон элчи билан мулоқотда Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида эришилган барча, энг муҳими, савдо-иқтисодий соҳадаги келишувлар яқин вақтларда тўла қонли амалга оширилишига умид билдирган.
Эммануэль Макрон суҳбат давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканини яна бир бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган Мирзиёев-Макрон учрашувида Франция тараққиёт агентлиги билан умумий қиймати 600 миллион еврога яқин инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланганди.
Франциянинг “Эйрбас”, “Тоталь”, “Тоталь Эрен”, “Винчи”, “Орано”, “Веолия”, “Фивс Штейн”, “Буиг”, “Ранжис” ва бошқа кўплаб компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширишга келишиб олинди.
Ташриф давомида автомобиль транспортида ташиш, туризм, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, техник кўмак, космосни тадқиқ этиш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, маданият ва бошқа соҳаларга оид 10 ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланганди.
Элчи Сардор Рустамбоев билан учрашувда Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель ҳам Шавкат Мирзиёев билан учрашувни сабрсизлик билан кутаётганини айтганди.