“Ўзбекистон раҳбари билан учрашувни сабрсизлик билан кутяпман”, деган Меркель хоним.
Суҳбат чоғида Ангела Меркель Ўзбекистондаги ўзгаришларга тўхталган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашувни истинлиқ билан кутаётганини айтган.
“Мен ўзаро муносабатларимизнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон раҳбари билан учрашувни сабрсизлик билан кутяпман”, деган Меркель хоним.
Суҳбат чоғида канцлер Германия томони Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган ва Ўзбекистон президентининг Германияга ташрифи мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва икки томонлама алоқаларда янги саҳифа очиш учун мустаҳкам пойдевор яратишини маълум қилган.