...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Франция президентини кутиб олиш аэропорт ишчисига қолди...ми?


19:33, 30.11.2018 Олам
 16 720

Макронни аэропортда Аргентина вице-президенти Габриэла Микетти кутиб олиши керак эди.

Бугун, 30 ноябрь куни G20 саммитида иштирок этиш учун давлат раҳбарлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрига бирин-кетин етиб кела бошлади. Ҳозиргача, АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Испания Бош вазири Педро Санчес, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Россия президенти Владимир Путин етиб келди.
 
Келганлар ичида Франция президенти Эммануэль Макроннинг кутиб олиниши ёдда қоларлик бўлди.
 
Гап шундаки, Франция президенти Эммануэль Макрон самолёти Буэнос-Айресдаги аэропортга қўнганда уни Аргентина расмийларидан ҳеч ким кутиб олмади. Макрон турмуш ўртоғи Брижит хоним билан самолёт трапидан тушгач, аэропортнинг сариқ нимчали ходими билан сўрашиб, машина томонга юрди.
 
Макронни аэропортда қарши олиши керак бўлган Аргентина вице-президенти Габриэла Микетти англашилмовчилик сабаб улгуролмай қолди.
 
“Бизга Макронни кутиб олиш топшириғи берилганда, у аллақачон автомобилга ўтираётганини билардик”, деган Габриэла Микетти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:G20 Эммануэль Макрон Буэнос-Айрес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!