...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди


20:29, 30.11.2018 Жамият
 3 277

Давлат раҳбарининг икки кунлик сафари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга келди.
 
Шавкат Мирзиёев Хоразмда Шовот туманидаги лойиҳа қиймати 65 млн доллар бўлган тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.
 
Корхона билан танишгач, Зоразмдан Хивага поездда борди ва бир йўла янги қурилган вокзални ҳам кўздан кечирди. У ерда яратилган шароитлар билан танишди.
 
Шавкат Мирзиёев Хивада “Ичан қалъа” мажмуасида бўлиб, бу ерда барпо этилаётган хиёбон билан танишди. Шунингдек, Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, Хива шаҳрининг тарихий қисмини батафсил режалаштиришга оид лойиҳалар билан танишди.
 
Шундан сўнг, Президентнинг йўли Хива туманидаги “Khiva Silk Fabric” корхонасига тушди. Корхона фаолияти ва имкониятлари билан танишгач, Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси иштирок этди.
 
Сессия давомида Хоразм вилояти ҳокими этиб Фарҳод Эрманов тасдиқланди.
 
Хоразмга ташриф “Ниҳол” инновацион мактабига бориш билан давом этди. Мактабда Президент ўқитувчиларга керакли кўрсатмаларни бергач, Хоразмнинг яна бир “ташриф қоғози” бўлиши кўзда тутилган Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи лойиҳаси билан танишди.
 
Шу билан давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар