...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси Қозоғистонда бўлди


19:08, 30.11.2018 Олам
 1 668

Қўшма комиссиянинг келаси йиғини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади.

Жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Ўзбек-қозоқ қўшма демаркацион комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Мажлис давомида томонлар 2018 йилда амалга оширилган ишлар ҳисобини аниқлаб, келаси йил қилинадиган ишлар кўлами ҳақида гаплашиб олганлар.
 
ТИВнинг таъкидлашича, учрашув дўстона руҳда ўтган. Йиғилиш якунида баённома имзоланган.
 
Қўшма комиссиянинг келаси йиғини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!