...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда “Ўзбекистон” йили якунланди


15:29, 13.12.2018 Олам
 2 722

“Ўзбекистон” йили ниҳоясига етгани муносабати билан катта байрам тантаналари ташкил этилди.

Кеча, 12 декабрь куни “Қозоғистон” марказий концерт залида Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”нинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон маданияти ва санъатининг 70 нафар вакилларидан иборат делегация маросимда иштирок этди.
 
Концерт дастурида “Ўзбегим” карнай-сурнай гуруҳи, “Тумор” ва “Навбаҳор”, Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Махсет Ўтемуротов, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Халқаро танлов ғолиблари, К.Алимахсумов, Омар Ясмина, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Маматова ва қатор истеъдодли, ёш хонандаларнинг чиқишлари томошабинларнинг давомий олқишлари билан қаршиланди.
 
Концерт якунида томошабинлар ўзбек санъати нафақат уларни, балки бутун дунёни мафтун этиб келганини таъкидлашди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!