Муддат аввал ҳам узайтирилганди.
Ўзбекистон ОТМлари талабалир учун тўлов-контрактини тўлаш муддати яна бир бор узайтирилди. Олий таълим вазирлиги берган хабарга кўра, муддат қуйидагича белгиланди:
Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018-2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;
2018-2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;
2018-2019 ўқув йилида ОТМларнинг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-2019 ўқув йилида ОТМларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш белгиланганди.

Суннатилла Абдуллаев